Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди Тошкентда пропискаси йўқлар ҳам бемалол ишга жойлашиши мумкин бўлади

Энди Тошкентда пропискаси йўқлар ҳам бемалол ишга жойлашиши мумкин бўлади Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда "Qalampir.uz"  манбаси хабар тарқатди.
 
Маълум бўлишича, Адлия вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинган.

"Қайд этилганидек, айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Мазкур чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади. – дейилади хабарда.
 
Ушбу қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, фуқароларнинг иш танлаш, республика ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилди ва қабул қилинди", – дейилади хабарда.