Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади. Ўзбекистонда биринчи марта бундай ускуна олиб келинди

Энди умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади. Ўзбекистонда биринчи марта бундай ускуна олиб келинди

         “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси ташаббуси билан калибрлаш ва синов ускуналарни ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш дастури доирасида тахографларни қиёслаш ва калибрлаш ускунасини харид қилди. Ҳозирги кунга қадар мазкур давлат корхонаси қиёслаш калибрлаш имкониятига эга эмас эди.  Бу ҳақда “Халқ сўзи” маълум қилди.

        Тахограф — тезликни, иш тартибини, ҳайдовчилар ва экипажни дам олиш учун мўлжалланган, автотранспорт бортида ишлайдиган воситаларда назорат мосламаси вазифасини бажаради.

       “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонасининг  транспорт воситаларни аналогли, электронли ва рақамли тахографларни текшириш ва калибрлашда вақтни ҳамда ҳаракатни ўлчаш соҳасида метрологик назоратни таъминлаш имконияти яратилди. 

        Эндиликда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асраш, ёқилғи сарфининг тўғри ва оқилона ҳисобини олиб бориш, шунингдек, умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади.

         Институт мутахассислари Литва Республикасининг Кунас шаҳрида “Детагама” ЁАЖда “Тахографларни текшириш ва калибрлаш” курсида малакасини ошириб (аналогли, электронли ва рақамли) тахографларни текшириш ва калибрлашда сертификатга эга бўлишди.