Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энди Зулфия номидаги Давлат мукофоти 30 ёшгача бўлган қизларга берилади

Энди Зулфия номидаги Давлат мукофоти 30 ёшгача бўлган қизларга берилади

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига берилган эди.

          Эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорга бериш белгиланди. Бу тўғрисида ЎзА маълумот берди. 

         Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

      Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида келтирилмоқда.