Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энергетик ичимлик ақлий нуқсонларни ҳам келтириб чиқарадими?

Энергетик ичимлик ақлий нуқсонларни ҳам келтириб чиқарадими?

Кўплаб хорижий давлатларда бу борада илмий тадқиқотлар ўтказилган. Жумладан, 2014 йил 6-7 ноябрь кунлари Австралиянинг Деакин университетида (Deakin University) ташкил этилган ва таркибида кўп миқдорда кофеин моддаси бўлган энергетик ичимликларни истеъмол қилиш, унинг болалар ва ўсмирлар саломатлигига салбий таъсири масалаларини халқаро миқёсда ўрганишга бағишланган биринчи халқаро конференция иштирокчилари бўлган олимлар, соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ва вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича масъул ходимлар хулосаларига кўра, қувват берувчи ичимликларни доимий равишда истеъмол қилиш вояга етмаганларда юрак хуружлари, ваҳима, кўриш қобилияти сусайиши ва ақлий нуқсонлар юзага келишига сабаб бўлиши қайд этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги (EFSA) берган маълумотларга кўра, 18-29 ёшда бўлган ёшларнинг 70 фоизи қувват берувчи ичимликларни алкоголь маҳсулотига қўшиб ичиши маълум бўлди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу усул алкоголнинг ўзидан заҳарланишдан кўра хавфлироқ экан.

Австралиялик олимлар ўтказган “Ўсмирларнинг қувват берувчи ичимликларга нисбатан қарашлари, ҳиссиётлари” номли тадқиқотлари натижаларидан маълум бўлишича, ўсмирлар қувват берувчи ичимликлар таркибида инсон саломатлигига хавф солувчи кофеин, гуарана ва таурин каби моддалар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас. Шунга қарамасдан улар таркибида кўп миқдорда кофеин бўлган қувват берувчи ичимликларни бошқа турдаги ичимликлардан осон фарқлай олади. Айнан шунинг учун ўсмирлар учун алкоголь ёки тамаки маркетинги сингари бу каби ичимликлар рекламаси ҳам жозибадор туюлади, бу эса уларда мазкур маҳсулотни истеъмол қилишга мойиллик пайдо бўлишига олиб келади.