Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ЭНГ БОЙ ИНСОН КИМ?

ЭНГ БОЙ ИНСОН КИМ?
Инсон қачон бахтли?
Тани оғримаган кун!
Қачон кўзлари порлайди, ишга енг шимариб киришади?
Яна айни жавоб.
 
O‘zLiDeP Беруний туман Кенгаши ташкил этган давра суҳбатида Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларининг аҳамияти ва унинг ҳудуддаги ижроси ҳақида сўз борди.
– Туманимиз аҳолисининг саломатлигини ҳар томонлама муҳофаза этиш мақсадида тез тиббий ёрдам бўлимида 9 та пост фаолият юритмоқда. Уларнинг 5 таси туман марказий касалхонасида, 4 таси эса янгидан ташкил қилинган қишлоқ оилавий поликлиникаси беморларга хизмат кўрсатмоқда, – дейди Беруний туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари
Д. Қурбанбаев. –  Таъкидлаш жоизки,  давлатимиз раҳбарининг тиббиётга оид қарорида соҳада хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, хусусий тиббиёт муассасаларининг 2022 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқ ва мажбурий ажратмалардан озод этилиши қайд этилгани уларнинг эркин фаолият юритиши учун катта имконият эшигини очди. Бу эса халқимизнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши учун шароит яратади.
– 10-15 йил олдин онкологик касалликлар билан кўпроқ кекса ёшдаги кишилар оғриган бўлса, ҳозирги вақтда 25-35 ёшдаги хотин-қизлар ҳам ушбу хасталикка чалинмоқда, – дейди бирлашманинг онколог-шифокори
Б. Матякубов. – Демак, ҳар бир инсон ўз соғлиғига бефарқ бўлмай, йилига икки марта тиббий кўрикдан ўтиб турса, баъзи касалликлар ривожининг олдини олган бўлар эди.
Асем СИРИМБЕТОВА,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши масъул ходими