Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида микрокредитлар берилмоқда

Энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида микрокредитлар берилмоқда

          Қорақалпоғистонда фуқароларга 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли тартибда 3 йилдан ошмаган муддатга энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдоригача микрокредитлар берилмоқда.  Бу ҳақда ЎзА ёзди. 

        Бу микрокредитлар, биринчи навбатда, ҳудудларда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, тадбиркорлик фаолияти орқали муайян меҳнат билан шуғулланиш истагида юрган фуқароларга ажратилади. 

         Низомга кўра, микрокредитлар банклар томонидан қарз олувчиларга энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача йиллик 7 фоиз ставкада ажратилади, лекин Ўзбекистоннинг алоҳида ҳудуди сифатида қорақалпоғистонлик тадбиркорлар учун банклар ўз ички кредит сиёсатига асосан 4 фоиз ставкада кредит ажратишни белгилаган. 

        – Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги оилаларни аниқлаш бўйича комиссия тузилиб, ҳокимлар билан бирга республикамиз бўйлаб тадбиркорлик билан шуғулланадиган оилалар аниқланди ва уларнинг рўйхати тузилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармасининг бошқарма бошлиғи Азамат Абдикаримов. – Шунингдек, Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси бош бошқармаси томонидан барча тижорат банклари оилавий тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича масъул этиб белгиланди. Бугунги кунда истак билдирган фуқароларга кредитлар берила бошланди. 

          Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Марказий банкка тижорат банклари билан ҳамкорликда тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳажмини камида 1,5 баробарга ошириш бўйича топшириқ берган эди.