Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Энг савобли иш – одамларни рози қилиш

Энг савобли иш –  одамларни рози қилиш

          Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари мамлакатимизнинг турли жойларида бўлиб, халқ билан яқиндан мулоқот уюштириб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашмоқда. Бунинг натижасида кўплаб фуқароларнинг оғири енгил бўляпти, оворагарчиликлар олди олиниб, муаммоли масалаларга жойида ечим изланяпти. 

           Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қаҳрамон Эргашев ва Гулшана Худоёрова Нишон туманидаги 300 га яқин – мактаб, мактабгача таълим муассасалари ва хонадонларда бўлиб, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароит, аҳолининг турмуш тарзи, бандлиги, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Тўпланиб қолган айрим муаммолар ечимини топди.

           Бугун туманда 28 минг 182 хонадон бўлиб, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасидаги ишлар кўнгилдагидек эмас. Гулистон маҳалласидаги 15 хонадонга депутатлар кўмагида газ балонлари олиб берилди. Шеробод маҳалласи Амир Темур кўчасидаги 11-хонадонида яшовчи Жуманазар Эргашевнинг саломатлиги ёмонлашгани туфайли кўп йиллардан буён тўшакда ётиб қолган эди. Бемор туман шифохонаси жойлаштирилиб, даволаниши учун кетадиган дори-дармоннинг эллик фоизи бепул олиб берилди. Отқудуқлик Эркин Ибодов, Нурчи МФЙдан Соҳиба Ҳайдаровага зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.  Отқудуқлик Суннат Ортиқовнинг 3 нафар фарзандига гувоҳнома олишда кўмаклашилди. Норхол Авлоқулова бир неча бор мурожаат этган бўлса-да, унга деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ер ажратилмаётганди. Депутатлар аралашуви билан ушбу муаммо ҳам ижобий ҳал этилди. Пахтазор маҳалласида яшовчи  Мансуржон Мираҳмедовнинг ҳам кўп йиллик орзуси ушалди. Унга уй жой қуриш учун ҳудуддан 6 сотих ер майдони ажратиб берилди.

                 – Туман марказидаги 7 та мактабда бўлганимизда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида қатор камчиликлар борлигига гувоҳ бўлдик, – дейди Гулшана Худоёрова. – Чунки бу илм масканларининг бирортасида ҳам тиббиёт ҳамшираси йўқ. Ҳаммамиз иссиқ жонмиз, ахир, мингга яқин бола ўқиётган даргоҳда тиббиёт ёрдами кўрсатилмаса, бу ҳолни қандай изоҳлаш мумкин? Энг ёмони, синфхоналар яхши иситилмайди. Ёқилаётган кўмир фақат кукундан иборат бўлиб, ўқувчилар саломатлигига жиддий зарар етказмоқда. Яна денг, бу мактабларнинг олтитасида ошхона йўқ. Санитария-гигиена талаблари кўнгилдагидек эмас. Туман марказида аҳвол шундай бўлганидан сўнг, чекка ҳудудлар, қишлоқлардаги мактаблар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Болалар боғчаларининг аксарияти таъмирга муҳтож. Ачинарлиси  туман марказида 28 та икки қаватли уй бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ҳаминқадар, улар капитал таъмир қилинмаган. Канализация йўқлиги сабабли атрофи ахлатхонага айланиб кетган.

                 Аҳоли бандлигини таъминлаш м қониқарсиз аҳволда-ю, кўпчилик бино ва иншоотларни хусусийлаштириб олиб, қаровсиз ҳолатга келтиришган.  Ушбу бинолардан уларнинг ўзлари ҳам фойдаланмайди, бировга ҳам бермайди. Навбаҳор маҳалласида истиқомат қилаётган одамлар маҳалла маркази ҳудудидаги бўш турган бинода ишлаб чиқаришни ташкил этиш таклифини билдиришди. Туманда бундай бино ва иншоотлар жуда кўп экан. Улардан самарали фойдаланиш борасида туман ҳокимлигига қатор таклифлар киритилди.

            Парламент қуйи палатаси вакилларининг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

“XXI asr” мухбирлари

материаллари асосида
тайёрланди.