Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

“Энг яхши китобхон”лар аниқланди

“Энг яхши китобхон”лар аниқланди

            Когон шаҳридаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида ахборот-ресурс маркази, O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши, шунингдек бир қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтказилган “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг  шаҳар босқичида умумтаълим мактабларида бўлиб ўтган ушбу танловнинг  11 нафар ғолиблари ўз билим ва маҳоратларини яна бир марта синовдан ўтказдилар. Иштирокчилари энг аввало ўз таълим олаётган билим даргоҳи ва ундаги кутубхона билан боғлиқ тегишли маълумотларни бердилар. Кўрик-танловда “Ўзбек адабиётининг билимдони”, “Китобхон саводхонлиги”, “Китобхонликни тарғиб қилиш”, “Эркин мавзу” каби шартлар доирасида беллашдилар.

            Танлов натижаларига биноан фахрий биринчи ўрин Когон шаҳридаги 10 -умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилноза Мустафоевага берилди. Иккинчи ва учинчи ўринлардан эса 17- ва 4- умумтаълим мактабларининг ўқувчи қизлари Феруза Мухсинова ҳамда Шахина Ҳотамовалар жой олдилар. Кўрик-танлов ғолиблари ва иштирокчиларига O`zLiDeP вилоят ва Когон шаҳар Кенгашлари, шаҳар прокуратурасининг фахрий ёрлик, шунингдек энг яхши китоблар тўпламидан иборат эсдалик совғалари топширилди.

З. АСЛОНОВА,

                ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши   ҳузуридаги Сиёсий таълим маркази раҳбари