Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Етти кунлик ечимга эга муаммолар нега етти йилга чўзилган?

Етти кунлик ечимга эга муаммолар нега етти йилга чўзилган?

  O`zLiDeP Сариосиё туман 19-сонли Қахрамон сайлов округи ҳудуддан сайланган депутат Мақсуда Зарипова Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласида яшовчи фуқаро Ибодулло Қўлдошевнинг мурожатини тинглади.

   Унга кўра, фуқаро мана бир неча йилдирки жигар серрози касаллиги билан тўшакка михланиб қолган турмуш ўртоғи Холбиби Хамраевани ногиронлик нафақасига чиқариш ҳамда газ балонини олиш мақсадида етти йил давомида масъул ташкилотларга кўп бора мурожаат қилди. Бироқ фуқаронинг муаммолари ҳали хамон ўз ечимини топмаган.

   Депутат ушбу муаммо юзасидан тумандаги 69-Сариосиё туманлараро тиббий меҳнат экспертиза комиссияси хулосасига кўра, фуқаронинг рафиқаси Холбиби  Хамраева ногиронлик нафақасига чиқарилди.

   Шунингдек депутат иккинчи муаммо юзасидан туман газ таъминоти бўлимига депутатлик сўрови йўллаш орқали оилани газ балони билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатди.

   Хулоса ўрнида айтиш керакки, барча раҳбар ва масъул ходимлар ишига совуққонлик билан қарамаганда, Ибодулло Қўлдошев сингари оддий фуқаролар бу қадар қийналишмаган ва етти кунлик ечимга эга муаммолар, етти йилга чўзилмаган бўларди.

Матлуба ЖЎРАЕВА

                                        O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши  Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

 жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш

бўлими мудири