Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга қанча миқдорда кредит ажратади?

Европа инвестиция банки Ўзбекистонга қанча миқдорда кредит ажратади?

Европа инвестиция банки (ЕИБ) Ўзбекистонга жами 500 миллион долларлик илк кредитларни тақдим этишга тайёрланмоқда. Бу тўғрисида “Spot” га асосланиб, “Daryo.uz” ёзди.

«Европа инвестиция банки ўз фаолиятини доиравий кредитлар ажратиш йўли билан бошлашга тайёр. Молиялаштириш ҳажми тахминан 500 миллион долларни ташкил этади», — деди ЕИБ вице-президенти Васил Худак.

 «Ўзбекистон 24» телеканали маълумотларига кўра, ЕИБ сув ресурсларини бошқариш, иссиқлик таъминоти, энергия самарадорлиги ва аграр сектор соҳасидаги лойиҳаларга маблағ ажратади.

Ўзбекистон ва Европа инвестиция банки банкнинг мамлакат ҳудудидаги фаолияти ҳақида 2017 йил октябрда битим тузган эди.