Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Европа Кенгаши раиси Ўзбекистонга келади

Европа Кенгаши раиси Ўзбекистонга келади

Европа кенгаши раиси Дональд Туск 31 май куни кечга яқин Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Тошкентга ташриф 31 май куни, Марказий Осиё мамлакатларига сафар доирасида бўлиб ўтади. Туск 30 май куни аввалига Тожикистонга сафар уюштирса, 31 май куни, куннинг биринчи ярмида Қозоғистонга боради. У ерда собиқ Президент Нурсултон Назарбоев ва амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши кўзда тутилган.

31 май куни соат 18:00да Туск Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.

Манба: "Халқ сўзи" online нашри.