Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фабрикада 220 дан ортиқ ишчи йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда

Фабрикада 220 дан ортиқ  ишчи  йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда

 Сурхондарё вилоятида пахта толасини қайта ишлаш авваллари атиги 10 фоизни ташкил этган бўлса, тармоқда кенг миқёсли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан соҳани ривожлантириш юзасидан  дастур қабул қилинганлиги сабабли ҳудудда етиштирилаётган пахта толасини қайта ишлаш қуввати жорий  йилнинг ўзида  36 фоизга  етади. Айтиш  ўринлики, ташкил этилаётган  тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини  жойлаштиришда  иш ўринларига талаб юқори бўлган ҳудудлар танлаб олинаяпти.  Жумладан,  Сариосиё туманида ҳам трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга  ихтисослашган  “Сурхонтекстил кийимлари”  фабрикаси  фаолият  кўрсатиб  келмоқда.  Европанинг  замонавий  технологиялари билан жиҳозланган  корхонада  айни   кунда   220 дан ортиқ  ишчи  ишлаяпти.  Жорий  йилнинг ўзида  корхонани тўлиқ кўламда иш олиб боришини таъминлаш учун ишчилар сонини яна  икки баробарга ошириш мўлжалланмоқда.

 - Тикув дастгоҳларини Германиянинг нуфузли  “Rieter” техника компаниясидан  келтирдик. Бу ускуналар  маҳаллий  хомашёни  сифатли қайта  ишлаш, экспортга мўлжалланган  рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришимизга  хизмат қилади. - дейди  тадбиркор Ш.Жалилов. Йилига 1,2 минг тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга тикув фабрикасида айни  пайтда сифатли ва бежирим  трикотаж кийим-кечаклари  тайёрланяпти  ҳамда  ҳозирча мунтазам ички  бозорга чиқарилаяпти.            

 Сарвар ТЎРАЕВ