Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фарғонада банк сейфидан 100 минг доллар ўмаришда гумонланган бошқарувчи қўлга олинди

Фарғонада банк сейфидан 100 минг доллар ўмаришда гумонланган бошқарувчи қўлга олинди

«Халқ банки»нинг Фарғона вилоятидаги филиалларидан биридаги сейфдан 100 минг доллар ўмарилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ «Халқ банки» Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилгани аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Манба "Kun.uz" нашри.