Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фарғонада тадбиркорни ёқиб юборишларига нима сабаб бўлди?

Фарғонада тадбиркорни  ёқиб юборишларига нима сабаб бўлди?

         2018 йилнинг 4 февраль куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида  яшовчи, Т.Мамадалиев ИИБга мурожаат қилиб, 3 февраль куни соат 16.30ларда бирга яшаган ўғли, хусусий тадбиркор, 1977 йилда туғилган Р.Мамадалиев Риштон туманида жойлашган «Бўстон маззали таомлари» номли чойхонада ўртоқлари билан ўтирган вақтида номаълум шахс томонидан чақириб олингани, сўнг ўртоқларининг олдига қайтиб кирмасдан ҳамда яшаш уйига келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилган. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси  ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумот берди.

          Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 3 февраль куни соат 11.00 ларда Боғдод тумани Мирзаобод МФЙ яшовчилар У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодировлар маст ҳолда бўлган танишлари, Мирзаобод МФЙ яшовчи Ж.Турғунов ва Конизар МФЙ яшовчи Д.Хасановлар билан бирга Р.Мамадалиевни Риштон туманидаги «Бўстон маззали таомлари» номли чойхонадан кўчага чақиртириб С.Ғуломқодиров бошқарувидаги «Ласетти», русумли автомашинага ўтказиб уни «Мирзаобод тутзори» фермер хўжалиги дала майдонига олиб бориб, Р.Мамадалиевни қасддан ўлдириш мақсадида бир неча маротаба уриб ҳушсиз ҳолатга келтириб, содир этган жиноятларини яшириш мақсадида, Р.Мамадалиевнинг устига ўзлари билан олиб келган бензин ёқилғисини сепиб ёқиб юборганликлари маълум бўлган. 
Кўрилган чоралар натижасида У.Раҳимов, Ш.Миролимов, С.Ғуломқодиров, Ж.Турғунов ва Д.Хасановлар қўлга олиндилар.