Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фарғоналикларнинг тўртинчи кундан умиди катта

Фарғоналикларнинг тўртинчи кундан умиди катта

Фарғона вилояти иштирокчилари ҳам танловда муносиб қатнашишди. Унда Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи ўқувчиси Муҳаммадилло Ёқубов ўзининг “Электрон зина”, Фарғона саноат коллежи ўқувчиси Муҳаммадқодир Абдувоҳидов туризмни ривожлантириш ҳамда Фарғона алоқа касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ҳумоюн Талабов “Ақилли ҳимоя тизими” лойиҳалари билан иштирок этишди. 

— Кўрик-танловнинг республика босқичи юқори савияда ташкил этилибди. Иштирокчиларнинг лойиҳаларидан пухта ва катта тайёргарлик билан келганлиги билиниб турибди, - дейди Фарғона вилояти иштирокчилари етакчиси Ҳалимжон Раҳмонов. — Шу ўринда бизнинг иштирокчиларимиз ҳам яхши лойиҳалари билан чиқишган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим лозимки, Муҳаммадқодир Абдувоҳидовнинг туризм соҳасини ривожлантириш соҳасида ишлаб чиққан лойиҳасига республика туризм қўмитаси катта қизиқиш билдирди. Республикада ушбу лойиҳани татбиқ этишга ёрдам беришмоқчи.

Ҳалимжон Раҳимов қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун ёшлар томонидан ишланган лойиҳаларни ҳам алоҳида таъкидлаб, жорий этишга арзигулик эканлигини айтиб ўтди. Етакчининг сўзларига кўра, 4-июль куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида ғолиблар сафида Фарғона вилояти иштирокчиларининг ҳам номи янграшига умид қилмоқда.

Чарос ЁҚУБОВА