Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

So`ngi habarlar:
Biz tarmoqlarda:

“Фарзандимнинг муаммосини фақат мен ўйлашим керак” ми?

“Фарзандимнинг муаммосини фақат мен ўйлашим керак” ми?

           Қариндош-уруғ, маҳалла-кўй бир-биридан хабар олиб туриши халқимизнинг яхши одатларидан. Айниқса, Наврўзда инсон яқинларига эзгуликни кўпроқ  соғинади. Бунинг ҳам замирида ҳикмат бор, албатта.

           Мирзо Улуғбек туманидаги “Подшобоғ”  маҳалласида ҳам ана шундай эҳсон тадбири ташкил қилинди. Унда O`zLiDeP туман кенгаши  “7-Подшобоғ”  округи  депутати Шаҳноза Алимова кам таъминланган оила, етим болалар ҳамда имконияти чекланган маҳалладошларининг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Депутат байрам муносабати билан маҳалла ҳудудидаги  21та эҳтиёжманд оилага  ўз ҳисобидан моддий кўмак берди ҳамда  1та ногиронлик аравачаси совға қилди.

         –Кўпдан буён юролмаётган қизим Нилуфарни депутатимиз келиб кўрганида ногиронлик аравачасига муҳтожлигини ва ўзи ёрдам беришини айтганди. Мен шу пайтгача ҳеч кимга бу масалада мурожаат қилмагандим. Фарзандимнинг соғлиги билан боғлиқ муаммосини фақат ўзим ҳал қилишим керак деб ўйлардим. Бугун хурсанд бўлдим: давлатимизнинг, депутатимизнинг бизга кўрсатган этибори ва меҳридан,- дейди “Подшобоғ” маҳалласида яшаб келаётган Нилуфар Машарипованинг онаси.

            Қолаверса, бошқалар ҳам депутат назаридан четда қолмади.  Маҳалланинг Қудуқбоши кўчасидаги 3 хонали таъмирталаб ҳовлида 8 киши яшайди. Улардан икки нафари ногирон, қария онахон эса ёрдамга муҳтож. Халқ вакили улар билан суҳбатлашиб, онахонга доимий қараши учун ҳамшира ёллашини айтди.

             Кун давомида 13 нафар ногирон, 7 нафар ота-онасидан айрилиб, яқинларининг қарамоғида қолган болалар депутат диққат марказида бўлди.



         
           

Дурдона ҒАЙБУЛЛАЕВА,
“XXI asr” мухбири