Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фарзандингиз бизнес даҳоси бўлишини истайсизми?

Фарзандингиз бизнес даҳоси бўлишини истайсизми?  Фарзандингиз муваффақиятга эришиши учун барча зарурий кўникмаларни оляптими? Блогер Ларри Ким бундай шахсий хислатлар рўйхатини келтириб ўтди, деб ёзади "Kun.uz" мухбири болага буюк етакчи бўлиб улғайишда ёрдам берадиган хислатлар рўйхатини келтириш аввалида.


Ота-оналарга фарзандлари ҳаракатларини кузатиш имконини берувчи Pumpic иловаси асосчилари болага буюк етакчи бўлиб улғайишда ёрдам берадиган хислатлар рўйхатини таклиф этишди.

Руҳий барқарорлик: болаларга ўз ҳис-туйғуларини намойиш этишга рухсат беринг. Уларнинг ҳисларини чекламанг.

Инновацион фикрлаш ва ижодкорлик: болалар ўйнасин – жараён давомида улар ўз ижодий қобилиятларини максимал даражада ишга солишади.

Қатъият: болаларда мустақилликни ривожлантиринг. Бунинг учун уларга вазифалар беринг ва уларни бажарса, мукофотланг. Улар учун намунага айланинг ва вақтни бесамар ўтказманг.

Қизиқувчанлик: фарзандларингизни янги қизиқишларини рағбатлантиринг. Бир муддат гаджетлардан чалғиб, улар билан музей, дам олиш марказларига боринг.

Ўзига бўлган ишонч: болаларни шахсий фикрга эга бўлишга ўргатинг. Уларга қарорлар қабул қилиш имконини беринг. Бу сизнинг позициянгизга тўғри келмаса ҳам болалар танловни амалга ошириб, унинг оқибатларидан сабоқ олсин.

Эмпатия: боланинг индивидуаллигини ҳурмат қилинг. Унга ўз туйғуларини очиқ баён этишига ёрдам беринг.

Оптимистлик: ижобий тафаккурни ривожлантириш учун болаларга эзгулик ва илҳом бахш этувчи ҳикояларни сўзлаб беринг.

Бўлишиш кўникмаси: туманингизни ободонлаштиришда фарзандларингиз билан бирга иштирок этинг.

Балки айнан шу фойдали кўникмалар сабаб фарзандингиз «ҳалок бўлаётган» саноатни жонлантириши, етук мусиқачига айланиши ва бошқа биров томонидан яратилган маҳсулотга ўзгачалик бериб, миллионларни ишлаб топиши мумкиндир.

Яхши ота-оналар фарзандига илҳом беради. Сиз уларни муваффақиятга эришиш учун қўлдан келган бари ишларни амалга оширишга ўргатяпсизми? Шунга умид қиламиз. Дунё учун беришимиз мумкин бўлган энг яхши нарса – бу етакчиларнинг янги авлоди.