Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фазлиддин энди “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”

Фазлиддин энди “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси”

Боксчи Фазлиддин Ғоибназаров “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эндиликда профессионал бокс билан жиддий шуғуллана бошлаган Фазлиддин Ғоибназаров ўзининг дастлабки бир неча жангини муваффақиятли ўтказиб, кўзлаган мақсади сари – жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун дадил қадам ташламоқда. Шунинг баробарида у юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларда ҳам жуда фаол.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров 19 январь куни Нью-Йорк­да доминиканлик боксчи Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказиб, рақибини учинчи раунддаёқ таслим этиб, ғалаба қозонди. У ҳозиргача профессионал боксда ўтказган барча еттита жангида ғалаба қозонган, тўрт марта рақибларини нокаутга учратган.