Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фермерларга 3 йиллик имтиёз

  Фермерларга 3 йиллик имтиёз

              Президентимиз томонидан “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг мантиқий давоми бўлди. Хусусан, жорий йил 1 мартдан бошлаб ишлаб чиқарувчиларнинг рентабеллиги ошишини, юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантиришни таъминлайдиган навлар, класслар бўйича пахта хом ашёси ва бошоқли дон хариди юзасидан кафолатланган давлат нархларини белгиланиши ҳамда пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзларини, шу жумладан, ички тармоқ қарздорлиги ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган ҳолда 3 йил муддатга узайтирилиши фермерларни узоқ йиллик орзу умидлари ушалгандек бўлди.

               Шунингдек, Қарорда тупроқ унумдорлиги паст ва охирги 3 йил мобайнида ҳосилдорлик гектарига 15 центнергача бўлган ерларда пахта хом ашёсига давлат буюртмасини жойлаштирмаслик,  фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланиши ҳамда молиявий ресурслар ажратилиши, улардан мақсадли фойдаланилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари ҳамда бошқа ресурслар ва хизматлар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда етказиб берилиши, тузилган шартномалар шартларига риоя этилиши, шунингдек, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши ва   ажратиладиган кредит ресурслари қайтарилиши юзасидан жавобгарликнинг аниқ соҳалари ҳамда назорат механизмлари белгиланиши кўрсатиб берилди.

          -Биз бу фармони бир неча йиллардан бери кутаётган едик, - дейди Мингбулоқ тумани “Соҳибқирон” фермер хўжалиги раҳбари, O’zLiDeP туман депутатлик гуруҳи рахбари Солижон Ходжамов.- Фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос агрегатлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этилиши дехқон фермерларини ортиқча оваргарчилигини тежайдиган бўлди.

          Ушбу Қарорда амалга оширилиши кўзда тутилган ислоҳотлар   партиянинг сайлов олди дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширилиши учун янада қулайлик туғдирди. Зеро O’zLiDeP ҳам тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқда реал мулкдорлар синфини шакллантириш асосида қишлоқ хўжалигини янада диверсификация қилиш ва ривожлантириш,экин майдонлари таркибини янада юқори даромад келтирадиган озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш ҳисобидан такомиллаштириш,  ҳосилдорлиги паст, рентабелликни таъминламайдиган ерларда пахта экинларини босқичма-босқич камайтириб бориш тарафдоридир.

        Умуман олганда ушбу фармон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш хизмат қилиши муқаррадир.

 

Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири