Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фожиа қурбонлари 29 нафари Наманган вилоятидан

Фожиа қурбонлари 29 нафари Наманган вилоятидан
       Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эълон қилинган дастлабки рўйхатга кўра, 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўба  вилоятида юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг 29 нафари ва жабрланганларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, жумладан, 23 нафари Тўрақўрғон, 8 нафари Косонсой туманидан сафарга чиққан фуқаролар экани маълум бўлди.
 
    Шу муносабат билан вилоят ҳокими раҳбарлигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш бошқармалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими каби бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи комиссияси тузилди. 
 
    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг берган маълумотларга  асосланиб, ЎзАнинг ёзишича, вилоят ишчи комиссияси томонидан мазкур туманларда фожиа қурбонларининг оилавий шароитини ўрганиш, оила аъзоларига тиббий-психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.