Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ФРАКЦИЯМИЗ АЪЗОЛАРИ ЯНГИ ВАЗИФАЛАРГА САЙЛАНДИ

ФРАКЦИЯМИЗ АЪЗОЛАРИ  ЯНГИ ВАЗИФАЛАРГА САЙЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида парламент қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақдаги қарор депутатлар томонидан 2018 йил 14 июлда қабул қилинди. Унга кўра, бешта қўмита раҳбариятида ўзгариш кузатилган.

Партиямиз учун эътиборли томони, O‘zLiDePдан парламент Қонунчилик палатасига сайланган бир йўла уч депутатимиз масъул вазифаларга сайланди. Вакилларимизга янги, масъулиятли лавозимларда юқори ишчанлик кайфияти, серунум фаолият ва улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

ХЎЖАЕВА Мавлуда Исломовна: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси.

ҲАКИМОВ Раҳим Расулжонович: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси.

БАФАЕВ Шуҳрат Ғафурович: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари.