Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Франция Ўзбекистонга сунъий йўлдошларни учиришда кўмак беради

Франция Ўзбекистонга сунъий йўлдошларни учиришда кўмак беради

Ўзбекистон ва Франциянинг Thales Alenia Space компанияси сунъий йўлдошларни учириш ҳамда бошқаришни ўз ичига олган лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Халқ сўзи online манбасининг маълум қилишича, бу хушхабар Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Thales Alenia Space компанияси вице-президенти Эрик Имберт ўртасида Францияда ташкил этилган учрашувда айтиб ўтилган.

Хабарда ёзилишича, томонлар космик ва сунъий йўлдош саноатини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Маълумот учун, Thales Alenia Space аэронавтика, космос, мудофаа, йўлдош технологиялари ва ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича дунёдаги етакчи халқаро саноат компанияси ҳисобланади. 56 давлатда фаолият юритади. Йиллик ўртача маблағ айланмаси қарийб 16 млрд. еврога тенг. Ўзбекистонда ваколатхонаси бор.

Эслатиб ўтамиз, cоҳа бўйича Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий мутахассисларни ўқитиш технологик базаси ташкил этиш режалаштирилган.