Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди марҳумни судга чақирди!

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди марҳумни судга чақирди!

2017 йил 19 октябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг очиқ сайёр суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди биносида бўлиб, унда судья У. Мамадиев раислик қилди. Бу ҳақда Nor.uz хабар берди.

Судда даъвогар Шўрчи туман ҳокимлиги жавобгар Ў.А.га нисбатан “бозор ҳудудидаги ошхона биносини жавобгар ҳисобидан буздириш мажбуриятини юклаш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик ишини кўриб чиқди.
Энди буёғини эшитинг, жавобгар Ў.А. бундан олти йил аввал вафот этган. Суднинг ҳал қилув қарорида эса: «Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар Ў.А. судга узрсиз сабабларга кўра келмаган ва келмаслик сабабини ҳам маълум қилмаган.
Суд фуқаролик ишини жавобгар Ў.А. иштирокисиз Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 174-моддаси 3-қисмига асосан кўришни лозим топди.» дейилган. Ана холос, марҳум қандай қилиб: «Судья болам, мен судга боролмайман, менинг бундай имконим йўқ.» десин.
Аммо суд раиси ҳам анойилардан эмас, қарорини қуйидаги асос билан янада мустаҳкамлаб қўйди: «Шўрчи туман ҳокимлиги, туман бош архитектори ҳамда туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан 13.09.2017 йилда тузилган далолатномага кўра жавобгар жавобгарга турар-жой давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилишини режалаштирилганлиги ҳамда унинг ўрнига бошқа ҳудуддан тенг миқдорда ер участкаси ажратилиши ҳамда компенсация тўловлари тўлаб берилиши ёки мазкур ҳудуддан ошхона биноси қуриш учун ер участкаси таклиф этилганлиги, лекин ушбу таклифни рад этилганлиги қайд этилган.» демак, туман мутахассислари томонидан жавобгарга (яъни марҳум Ў.А.га) бузилилиши режалаштирилган ошхона биноси учун ер участкаси , ҳамда компенсация тўлови таклиф этибди, жавобгар (яъни марҳум Ў.А.) рад этибди. Ҳаттоки бу ҳақда далолатнома ҳам бор эмиш!
Энди энг асосий нарса-суднинг қарорини ўқиган киши эсидан оғади.
«Шўрчи туман “Деҳқон озиқ-овқат” бозори ҳудудидаги жавобгарга тегишли … кв мдан иборат ошхона биносини жавобгар Ў.А. ҳисобидан буздириш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар Ў.А.дан давлат фойдасига 74.888 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.»

«Адолат» дегани бундан ортиқ бўладими?…