Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Футбол бўйича олимпия терма жамоамизни серб мураббийи бошқаради

Футбол бўйича олимпия терма жамоамизни серб мураббийи бошқаради

 

Куни кеча Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда сербиялик мураббий Любинко Друлович билан расман шартнома имзоланди.

– Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади, – деди Друлович.

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Маълумот учун мазкур хорижлик мутахассис 2013 йилда Сербия ёшлар терма жамоаси билан Европа U-19 чемпионатида ғолиб бўлган. Шунингдек, 2017 йилда БАА U-19 терма жамоасини Осиё чемпионати U-19 финалига олиб чиққан.