Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Габонда давлат тўнтарилиши: ҳарбийлар миллий радиостанцияни эгаллаб олди

Габонда давлат тўнтарилиши: ҳарбийлар миллий радиостанцияни эгаллаб олди Габон президенти Али Бонгонинг 31 декабрь куни қилган мурожаатидан сўнг мамлакат ҳарбийлари президент сиёсатидан дарғазаб бўлган ҳарбийлар давлат радиостанциясини эгаллаб олишди, дея хабар тарқатмоқда ЎзА.

“Бонгонинг янги йил нутқи президентнинг ўз вазифаларини бажаришда давом этиш қобилияти ҳақида шубҳа уйғотди“, деди Габон Мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳамда «Ватанпарварлар Ҳаракати» ташкилоти  раҳбари, лейтенант Келлй Ондо Обианг. 

Пойтахт марказидаги давлат телеканаллари атрофида сешанба куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 6:30 да ҳарбий автомашиналар овози эшитилди ва ҳарбийлар барча сайтларга киришни блоклаб қўйди, дея хабар беради АФП агентлиги. 

2018 йилнинг 24 октябрь куни Бонго Ондимба инсультни бошидан ўтказди ва Саудия Арабистонида реабилитациядан ўтказилди, ҳозирги вақтда Марокашда даволанмоқда. У ижтимоий тармоқлар орқали видео мурожаат йўллаган ва ушбу мурожаатда "Мен яқинда сизлар билан учрашишга тайёрланяпман", деб айтган.