Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Гаровсиз, кафилсиз қандай кредит олса бўлади?

Гаровсиз, кафилсиз қандай кредит олса бўлади?

Мазкур масала “Аҳоли банд­лигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шахсий томорқа участкаларида маҳсулот етиштириш ва чорвачилик билан шуғулланиш учун банклар томонидан туман (шаҳар)даги сектор раҳбари, туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бериладиган тавсиянома асосида аҳолига 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан, энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдоригача (18 430 000 сўмгача) йиллик 7 фоиз ставкада 3 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

Бунда банклар ички кредит сиёсатига мувофиқ қарз олувчиларга таъминот турларидан бирини (гаров, кафил, суғурта полиси) талаб қилмасдан бланкли (ишончли) кредит бериш ҳуқуқига эга.

Мазкур микрокредитлар пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Шу билан бирга мақсаддан келиб чиққан ҳолда мик­рокредит суммасининг 30 фоизи миқдоридаги қисми нақд пул кўринишида берилиши мумкин.