Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

ГЕРМАНИЯ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1.                Қуйидаги шаҳарлар бир вақтнинг ўзида 1990 йилгача Германиянинг пойтахтлари бўлган: Ачен, Регенсбург, Франкфурт, Нуремберг, Берлин, Веймар, Бонн (ва Шарқий Берлин) ва 1990 йилдан бери шу пайтгача Берлин шаҳри яна Германиянинг пойтахти бўлиб келмоқда...

2.                Дунёда биринчи бўлиб чоп этилган китоб немис тилида ёзилган.

3.                Германия дунёдаги китоб ўқувчи етакчи халқларидан биридир. Шу боис, бу мамлакатда ҳар йили 94000 номдаги китоблар нашр этилади.

4.                Энг биринчи журнал 1663 йилда Германияда чиқарилган.

5.                Немис тили бутун дунёдаги энг кенг тарқалган учинчи тилдир.

6.                Немис тили Европада энг кўп маҳаллий аҳоли гаплашадиган она тили бўлиб қолади.

7.                Германия, Швейтсария, Австрия, Люксембург ва Лихтенштейнда  давлат тили немис тилидир.

8.                Берлинда Европанинг энг йирик поезд станцияси бор.

9.                Берлин, Париждан 9 марта каттароқдир ва Венецияга қараганда кўпроқ кўприкларга эга.

10.           Германия ўн олти давлатдан иборат. Штатлар ўз конституциясига эга ва ички тузилишига нисбатан катта автономдирлар. Шаҳар миқёсида Германия 403 та туманга бўлинган, шундан 301 таси қишлоқ туманлари ва 102 та шаҳар округлари. Улар орасида Бавера энг йирик давлат саналади.

11.             Германия дунёдаги аҳолиси энг зич жойлашган давлатлардан бири.

12.            Германия бошқа тўққиз мамлакат билан чегарадош. Дания, Полша, Чехия, Австрия, Швейтсария, Франция, Белгия, Люксембург ва Нидерландия.

13.           Германия Европа Иттифоқининг энг катта иқтисоди. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 3,73 трлн. АҚШ долларини ташкил этади ва дунёдаги АҚШ, Хитой ва Япониядан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.

14.               Германия дунёнинг энг катта автомобил ишлаб чиқарувчилардан бири. 2011-йилда 5,9 миллион дона автомобил сотилган. ВВ Голф русумли машинаси - бу энг яхши сотиладиган автоуловлардан биридир. 2012 йилда у Европанинг 430 мингдан зиёд голфини сотди. 2013 йилда Германияда энг кўп сотилган автомобиллар - Волксваген, Мерседес, Ауди ва БМВдир.

Интернет нашри орқали

Моҳинур ҚОДИРОВА

инглиз тилидан таржима қилди.