Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Германияга тегишли кема Ўрта Ер денгизида қирқдан ортиқ муҳожирни қутқариб қолди

Германияга тегишли кема Ўрта Ер денгизида қирқдан ортиқ муҳожирни қутқариб қолди

Германиянинг Сеа-Эе нодавлат ташкилотига тегишли Алан Курди кемаси Ўрта Ер денгизида 44 нафар муҳожирни қутқариб қолди, деб хабар беради «РИА Новости».

«Алан Курди Мальта ҳукумати ёрдами билан ёғоч кема ичида бўлган 44 кишини қутқарди. Мальта флоти Алан Курди бортидаги одамларни олиб кетиб, қирғоққа элтиш учун ўз кемасини юборди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Мальта ҳукумати Алан Курди кемаси томонидан Ливия қирғоқларида қутқариб қолинган 65 нафар муҳожирни мамлакат ҳудудига киритишга рухсат берган эди. Мазкур қарор Европа комиссияси ва Германия билан ўтказилган мурокаралардан сўнг қабул қилинган ва муҳожирларни Европанинг бошқа давлатларига йўналтиришга келишиб олинган.
Манба:daryo.uz