Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Гўдак йиғисини энди таржима қилиш МУМКИН

Гўдак йиғисини энди таржима қилиш МУМКИН



Фарзанди йиғисининг сабабини билолмаган ота-онанинг аҳволини ҳеч кузатганмисиз? Жигарбандининг безовталиги боисини тушунмаган яқинлари ўзларини қўярга жой топа олмайди.

Бу каби вазиятларга кўп гувоҳ бўлган тиниб-тинчимаган олимлар чақалоқ йиғисини таржима қилувчи махсус қурилма яратди.


“Cry Translator” (“Бола йиғиси таржимони”) деб номланувчи махсус ускуна эндиликда ота-оналарга яқиндан кўмак бера олади. Мазкур қурилма бола йиғлаганда тўғри ҳаракат қилиш йўллари, уни тинчлантириш, шу билан бир вақтда кичкинтой билан илк бора тиллашиш усулларини ўргатади. Енг асосийси еса ушбу мослама ширинтой яқинларини ортиқча ташвишга тушиб, ваҳима қилишдан асрайди.

 Ихтиронинг афзалликлари шундаки, у 96 фоиз аниқлик билан гўдак йиғисининг сабабини аниқлайди. Бошқа қурилмалар (кичкинтой учун мўлжалланган махсус радио, смартфон, ички телефон тизими ва бошқалар) билан улана олади. У миттивойнинг хоҳиш-истагини тезда англашга кўмак бергани боис, ота-оналар учун яқин ёрдамчи бўлди.

Aгар ушбу мослама чақалоқнинг ёнида бўлса, LCD дисплейда 3-5 сония ичида бешта емоционал ёки физиологик ҳолатдан бири – “оч”, “зериккан”, “ноқулайлик”, “уйқучан”, “стресс” деган сўзлар намоён бўлади. Бу орқали еса ота-оналар ёки енагалар кичкинтойни тезда тинчлантиришлари мумкин. Таъкидлаш жоизки, ушбу махсус асбоб тиббий ускуна емас, балки кичкинтойнинг яқинлари учун миттивойни яхшироқ тушунишга кўмак берувчи воситадир.

Унутманг, чақалоқ ҳеч қачон бесабаб йиғламайди. У ўзида бўлаётган ҳолатни йиғи воситасида намоён қилади.

Агар болажоннинг безовталиги тинмаса, бу қурилма билан чекланиб қолмай, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади.

 Таъкидлаш жоизки, маҳсулотнинг якуний жараёни ҳали ҳам ривожланиш босқичида.

Манба: "Megadunyo.uz"