Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Гулистонда қиймати 11 миллиард сўмдан ошиқ шифо маскани иш бошлади

Гулистонда қиймати 11 миллиард сўмдан ошиқ шифо маскани иш бошлади
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 19 февралда Сирдарёга ташрифидан сўнг вилоятда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Гулистон шаҳрида дермато-венерология ва косметология диспанцери фойдаланишга топширилди.  Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда соғлиқни сақлаш ходимлари, мутасадди ташкилот ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
 
Тадбирда республика Дермато-венерология ва косметология маркази директори Улуғбек Собиров ва бошқалар мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг самарасини бераётганини таъкидлаб, қисқа фурсатда улкан бунёдкорлик ишларини амлга оширган қурувчиларга самимий миннатдорлик билдирди.
 
Қурувчилар томонидан эски 1 қаватли бино бузилиб, қурилиш ишларининг биринчи босқичида 3 миллиард 835 миллион сўмлик, иккинчи босқичида эса 7 миллиард 296 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. 2 қаватли 50 ўринли, барча қулайликларга эга диспанцер қисқа фурсатда бунёд этилиб, энг замонавий, хорижда ишлаб чиқарилган тиббий асбоб-ускуналар, қаттиқ ва юмшоқ мебеллар билан жиҳозланди.
 
– Ушбу иншоот ўрнида 1 қаватли, кўримсиз ва ташландиқ аҳволга келиб қолган эски бино бўларди, – дейди касалхона бош шифокори Абдуғани Авайдуллаев. – Бу ерда кенг қамровли ишлар амлга оширилиб, айни чоғда, физиотерапия, косметалогия, аноним текширувлар бўлимлари ҳамда замоновий баклабаратория беморларга хизмат кўрсатмоқда. Авваллари битта палатада 5-6 бемор ётган бўлса, эндиликда бир хона 1-2 кишилик этиб мўлжалланган. Беморлар учун ҳам, тиббиёт ходимлари учун ҳам барча қулайликлар яратилган.
 
Шунингдек, муассасада муолажа хонаси, дам олиш зали, ошхона, кир ювиш хонаси, шифокорлар учун алоҳида хона, хўжалик ишлари учун махсус хоналар янгидан барпо этилган.
 
photo5350487373810608811.jpg
 
photo5350654778750905152.jpg
 
photo5352666163475229263.jpg
 
photo5352716182664358565.jpg
 
photo5352716182664358566.jpg