Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ҳафтада бир кун “Тошшаҳартрансхизмат” раҳбар-ходимлари ишга жамоат транспортида боради

Ҳафтада бир кун “Тошшаҳартрансхизмат” раҳбар-ходимлари ишга жамоат транспортида боради

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан қабул қилинган буйруққа мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги корхоналар раҳбар ва ходимлари хизмат машиналаридан фойдаланиши таъқиқланди.

Шу куни барча раҳбар ва ходимлар ишга жамоат транспортида келади ва кун давомида эҳтиёжига қараб жамоат транспортидан фойдаланади. Бу ҳақда "Turon24" манбасида  ҳам ёзилди. 

АЖ тарқатган хабарга кўра,  мақсад – раҳбар-ходимларнинг транспорт хизмати сифатига йўловчи назари билан эътибор қаратиши, бу жараёнда йўловчилар кайфияти, уларнинг норозилигига сабаб бўлаётган муаммоларни ўрганишдир.

Бундан ташқари, тизим раҳбарияти, бу жараёнда ҳайдовчи ва чиптачиларнинг махсус кийимдалиги, ташқи кўриниши санитария ва гигиена талабларига мослиги, йўловчиларга кўрсатилаётган муомала маданияти, йўл ҳаракати қоидларига амал қилиниши, оралиқ бекатларда ортиқча туриб қолиш каби қатор масалалар устидан назорат олиб боради.

Ташаббуснинг яна бир муҳим жиҳати шуки,  жамият томонидан пойтахт йўлларидаги транспорт тирбандлигининг олдини олишга, атмосфера мусаффолигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.