Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳақиқий қиш об-ҳавосига тайёрмисиз?

Ҳақиқий қиш об-ҳавосига тайёрмисиз? Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудларига Туркманистон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади: тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади, 27 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 27 ноябрда 2-7 даража илиқни ташкил этади, деб хабар бермоқда ФВВ.

28 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли сақланиб туради. 29-30 ноябрда илиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Хабарда маълум қилинишича, қиш мавсумининг биринчи ойи ҳақиқий қиш об-ҳавоси билан бошланади. 1 декабрда республика ҳудудларининг кўп қисмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлиши мумкин. 2 декабрда қуруқ ва совуқ об-ҳаво ўрнашади. Ҳарорат фони 7-9 даражага пасаяди, 2 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқни ташкил этади.