Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тахминан 3,5 - 5 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда

Ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тахминан 3,5 - 5 миллион кишининг умрига зомин бўлмоқда
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб “Зарарли одатлар – умр кушандаси” шиори остида оммавий тадбирлар ташкил этилди. Пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳида уюштирилган 5 километрга фаол юриш тадбири ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
 
Юқумли бўлмаган касалликлар келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бу зарарли одатлардир. Мутахассисларнинг айтишича, зарарли одатлар ишемик юрак касаллиги, ўпка саратони, сурункали бронхит ва амфизем, септик ошқозон яраси ва бошқа кўплаб касалликлар ривожланишини тезлаштиради.
 
Шу боис, зарарли одатлардан қутулиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш саломатлигимиз учун жуда муҳим. Жисмоний машқ ва турли спорт ўйинлари, тўғри меҳнат фаолияти ва дам олиш тартиби зарарли одатлардан қутулишга ёрдам беради.
 
Маълумотларга кўра, ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тахминан 3,5 ва 5 миллион кишининг умрига зомин бўлар, бугунги кунда дунёдаги эркакларнинг 50 фоизи ва аёлларнинг 25 фоизи сигарет чекар экан. Чекувчиларнинг сигарет чекмайдиганларга нисбатан инфарктдан вафот этиши 5 баравар юқори. Ҳар бир сигарет чекиш умр кўришни 5-15 дақиқагача қисқартирмоқда. Мунтазам спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳар қандай миллат генофондига жиддий таҳдиддир!
 
Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори ижроси юзасидан юртимиз бўйлаб ўтказилган мазкур оммавий саломатлик тадбирларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари ходимлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда санъаткорлар фаол иштирок этди.