Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ҳарбий талаба-ёшлар учун китобхонлик байрами уюштирилди

 Ҳарбий талаба-ёшлар учун китобхонлик байрами уюштирилди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Олмазор туман ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ТДТУ Ҳарбий кафедраси томонидан ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни маънавий дунёсини бойитиш мақсадида “Китоб билим булоғи” мавзусида китобхонлик байрами  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавия ва маърифат” марказида ўтказилди. Бу ҳақда бизга мобель мухбиримиз хабар қилди.

Тадбирда Олмазор туман ҳокими ўринбосари Тўлқин Тошев, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, ТДТУ проректори Анвар Алимов, ТДТУ Ҳарбий кафедра ўқитувчиси Ҳалимжон Юнусов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази директори Олимжон Худайназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Азимов, Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков, Ниҳол мукофоти совриндорлари Исроил Саидумаров, таниқли санъаткор Жамшид Ҳамидов, шунингдек, Тошкент давлат техника университети Ҳарбий кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этишди.

Мазкур тадбирда талаба-ёшларни ҳар томонлама маънавий етук инсон қилиб тарбиялаш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар томонидан талаба-ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз адабиётининг юксак намуналарини тарғиб қилиб, бугунги кун ижодкорлари томонидан янги яратилган бадиий асарлар билан талаба-ёшларни яқиндан таништириб бориш ҳақида сўз юритилди.

Тадбир давомида китоб савдолари, ижодкор ёшларнинг ижод наъмуналаридан ташкил топган кўргазма ва ёзувчи шоирлар билан яқиндан танишди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

        Иштирокчилар учун Исроил Саидумаров, Жамшид Ҳамидов, Глиэр номидаги мусиқа санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан ташкил топган мақомчилар дастаси ҳамда байрамга ташриф буюрган сўз усталари томонидан бадиий чиқишлар ҳам намойиш этилди.

Байрам қизғин ва кўтаринки руҳда ўтди.