Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларга уй-жой бериш тартиби қандай?

Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқароларга уй-жой бериш тартиби қандай?

            Саволга Президентнинг виртуал қабулхонасида қуйидагича жавоб берилади:

            Ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги календарь ҳисобда 20 йил бўлган ва ундан ортган, ҳарбий хизматдан бўшаётган фурсатда турар жой билан таъминланмаган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ҳарбий хизматининг умумий давомийлиги календарь ҳисобда 10 йил бўлган ва ундан ортган, ҳарбий хизмат ўташнинг чекланган ёшига етганлиги, соғлиғи (ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш мобайнида касалланганлиги ёки шикаст еганлиги сабабли) ёмонлашганлиги, штатлар қисқарганлиги ёки бошқа ташкилий-штат тадбир ўтказилиши муносабати билан ҳарбий хизматдан бўшатилиши зарур бўлиб, турар жойга эҳтиёж сезган ҳарбий хизматчиларга ва бундай шахсларнинг оила аъзоларига хонадонлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан, уй-жой қонунчилигида кўзда тутилган тартибга ва меъёрларга амал қилинган тарзда хусусий мулк сифатида тақдим этилади.