Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълимга қандай тартибда қабул қилинади?

Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълимга қандай тартибда қабул қилинади?

Миллий матбуот марказида Мудофаа вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

 

Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун берилган имкониятлар ҳақида сўз борди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Молия вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакиллари иштирок этди.

 

 

 

Қарорга мувофиқ Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг шартнома бўйича хизмат қилаётган офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган қабул кўрсаткичлари квотасидан ташқари, ҳарбий олий таълим муассасаларига эса курсантларнинг умумий қабул сонидан 5 фоизли давлат гранти асосида қабул квотаси ажратилади.

 

 

 

Ҳарбий хизматни ўташда ҳалок бўлган, яраланган, контузия ёки шикастланиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки касалликларга дучор бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари тегишли вазирлик ёки идоранинг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларининг бюджет ўринларига махсус квота бўйича тест синовларисиз қабул қилинади. 

 

Тавсияномалар олий таълим муассасасига бир марта кириш учун 3 йилдан ошмайдиган муддатга берилади.