Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадон топширилди

Ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадон топширилди

         6 май куни Яшнобод туманида намунавий ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадонларнинг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу  ҳақда “Uz24.uz” хабар берди.

          Янги уйларнинг калитларини шахсан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Абдумавловонич Азизов топширди. Бу кун юзлаб ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун бахт-саодатга, шоду-хуррамликка ва чексиз қувончга тўла бўлди.

           Янги ҳарбий шаҳарча яқин кунларгача умуман ободонлаштирилмаган ҳудуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Яшнобод туманига ташрифидан сўнг, қисқа муддат ичида Олмос маҳалласида 18 та 5 қаватлик кенг ва қулай хоналарга эга уйлар қуриб битирилди.

         Бундан ташқари, яқин орада ҳарбий шаҳарчада мактаб, поликлиника ва болалар боғчаси каби маъмурият объектлари барпо этилади.

          Айтиб ўтиш жоизки, замонавий ҳарбий шаҳарча қурилишининг биринчи босқичи битирилди ва иккинчи босқич бўлмиш 900 та хонадонга мўлжалланган 30 та 5 қаватли уйларнинг қурилиши бошлаб юборилди.

          Лойиҳанинг ўз вақтида битирилиши ва хонадонларнинг янги эгаларига топширилиши Тошкент шаҳар ҳокимлиги назорати остида бўлиб ўтмоқда.