Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳаёт ҳақидаги қизиқарли 10 факт: улар баъзи қарашларингизни ўзгартиради!

Ҳаёт ҳақидаги қизиқарли 10 факт: улар баъзи қарашларингизни ўзгартиради! Ҳаёт ҳақидаги кўп қизиқарли фактлар эътиборсиз қолдирилади чунки улар бизнинг яшаш тарзимизга сингиб кетган. Аммо вақт бўлганда уларни мушоҳада қилсак, ҳақиқатдан қанчалик қизиқарли эканлигини тушунамиз. Уларнинг ичида билганларимиздан билмаганларимиз кўпроқ.






1.     
Уруш
Цивилизатсиянинг ўтган 3,000 йилидан бор-йўғи 200 йилида тинчлик ҳукм сурган. Чунки уруш дунё бўйлаб шиддатли давом этган, биз мунтазам тарзда урушишга одатланиб қолган эдик. Тасаввур қилсангиз жуда хавотирли маълумот ва биз келажак учун буни ўзгартиришни ният қилишимиз мумкин.










2.     
Кўзойнакнинг келиб чиқиши
Кўпчилик кўзойнакларни кўзларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун кашф қилинган деб ўйлайди, тўғрими? Бироқ бу тасаввуррингизни ҳақиқатига ўзгартирамиз. Хитойликлар биринчи кўзойнакни судялар учун яратган. Қора линзалар суд жараёни, ундаги тортишувлар давомида ҳакамнинг эмоцияларини бекитиш учун мўлжалланган эди. Қаранг олисдаги кўзойнаклар бугунга қандай етиб келди.











3.     
Чегараланган ранг
Биз кўп нарсада ўзимизни устун деб биламиз чунки – инсонмиз, бироқ ундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ерда бошқа бир сабаб бор. Биласизми товуқлар биздан кўра қанча кўп рангларни кўра олади. Фактларда аслида камалакда миллионлаб турли ранглар борлиги аниқланган, бироқ биз улардан бир қанчасинигина кўра оламиз, холос. Энди ўзингизни қанчалик устун ҳис қиляпсиз? 










4.     
Фазога бориш ҳақиқатда узоқми?
Бирор киши автомабилига ўтириб, уни фазо томон бошқарди ва двигателни ишга туширди,  у бир соатда фазони ичида бўлади. Бу ҳазил эмас, атмосферадан ташқарига чиқиш ҳақиқатда узоқ эмас. Бу баъзи одамларнинг иш жойларига борадиган масофадан ҳам қисқароқ.











5.     "
Facebook" ёдгорлиги
Ҳаётда баъзи нарсалар ғалати давом этади. Масалан, оламдан ўтган айрим кишилар Фасебоок рўйҳатида ҳали ҳам бор. Тахминан ҳисобланганда агар қарийб 100 йил шундай давом этса, у вафот этганлар учун улкан рақамли ёдгорликка айланади. Ва у миллионлаб оила ва дўстлар томонидан қуршаб олинади. Бироқ бунинг яхши томони ҳам бор. Сиз хоҳлаган пайтингизда ўша кишига ёқимли номалар, шерлар юборишингиз мумкин.









6.     
Алфавит тартиби
Бир дақиқа ўйлаб ва мантиқан жавоб беришга ҳаракат қилингчи. Нима учун алфавит ўзига хос тартибда? Ҳақиқат шуки, алфавит тартиби мутлақо ҳеч нимани билдирмайди. Агар тартиб ўзгарганда унда қанақадир натижа бўлар эди. ( бу гапларнинг нотўғрилигини исботлангчи) 












7.     
Соқийлик
Сиз бир йил ичида қанча одам ҳалок бўлишини билмасангиз керак, шундайми? Ҳа, рақамлар сизни ҳайратга солади. 12 ойнинг ичида 50 миллион атрофида одам вафот этади. Улардан бири кўчадан ўтаётган кимдир, ёқтирган бирор кишингиз ёки ...сиз бўлишингиз мумкин. Умрбоқийлик ҳеч кимга ваъда берилмаган.












8.     
Ғалати статистика
Бу ғайриодатий лекин қизиқ факт. Сиз балки лотарея ютишни хоҳламассиз. Фактларга қараганда одамлар кўпроқ президент бўлишни хоҳлайди. Яъни статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, лотарея ютиш бошқа нарсаларга қараганда имконсиз нарсага яқинроқдек кўринади.









9.     
Фожиа
Биласизми, ҳар йили 2,500 чапақайлар ўнг-қўлли одамлар учун мўлжалланган жиҳоз (асбоб)лардан фойдаланиш натижасида вафот этади.












10. 
Пўст ташлаш
Йўқ, биз илон ёки бошқа судралиб юрувчилар эмасмиз, лекин биз ҳам теримизни ташлай оламиз. Инсон ҳаёти давомида тахминан 40 фунт (оғирлик бирлиги) тери ҳужайраларини ташлайди ва ҳар ой янги тери унинг ўрнини қоплайди. Ташқи томондан сиз янги одам бўласиз.

Интернет манбаларидан фойдаланган ҳолда
Дилдора ТЎЙЧИЕВА
тайёрлади.