Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ҲАЁТГА ЎЗ ҲОЛИЧА БОҚИНГ

ҲАЁТГА ЎЗ ҲОЛИЧА БОҚИНГ
Дунё лаззатларни кетказувчи, қийинчилик ва машаққатларнинг кони, ғам-ташвишларга тўла бир макондир. У худди бир ботқоқ, бир ботсангиз, типирчилаган сари ботиб кетаверасиз. Дунёда ота-она, хотин, дўст, маскан ёки иш каби лаззатлар ҳам бор, лекин барибир кўнглингизни хира қиладиган, сиз ёқтирмайдиган ҳолатлар учрайверади. Бунинг чораси - дунёнинг ёмонлик ҳароратини яхшилик ёмғири билан пасайтириб туринг. Шунда тугал нажот топасиз. Тикон кириши ҳам бежиз эмас, ахир.

 Бу дунёда зиддият, турлилик, тоифалар, яхши ва ёмон фикрлар, бузиш ва ислоҳ, шодлик ва ғамлар ёнма-ён, бирга бўлишини Аллоҳ хоҳлади. Жаннатга барча яхшиликларни, ислоҳ ва шодликни танлади, ҳамма ёмонлик, фасод ва ғамларни дўзахда тўплади.
Воқеликка уйғун яшанг. Хаёллар отига минманг. Мана шу кўриб турганингиз ҳаёт сизнинг ҳаётингиз, шу ҳаётда парвоз қилинг. Дунёингизга ўз ҳолича боқинг, ўзингизни унда яшашга кўндиринг. Дунёда сиз учун вафодор дўст ва мукаммал  иш топилавермайди. Чунки вафодорлик ва мукаммаллик дунёнинг хусусияти эмас.

 Хотин сизни тўлдирмайди. Ҳадисда: "Мўмин мўминага (эр аёлига) ғазаб қилмасин. Чунки унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасига рози бўлар), дейилган. Шундай экан, тўғрилайлик, жипслашайлик, кечиримли ва олийжаноб бўлайлик, енгилини олиб, қийинини тарк қилайлик, кўз юмиб ҳам турайлик, хато-камчиликларни тузатайлик, баъзи ишларга парвосиз бўлайлик.

"Ўкинма" китобидан "Мehrob.uz" ёзиб олди.