Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳаётимдаги унутилмас воқеа

Ҳаётимдаги унутилмас воқеа

...2003 йил 4-5 октябрь  –  бир гуруҳ ташаббус­корлар   –   кичик бизнес вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат мулкдорлар қатлами, ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда бошқарув ходимлари, ишбилармонлар манфаатларини ифода этадиган ва ҳимоя қиладиган умуммиллий сиёсий ташкилот, яъни партия тузиш ташаббуси билан чиқди.

...2003 йил 15 ноябрь  –  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Таъсис cъезди бўлиб ўтди. Унда партия Дастури ва Устави тасдиқланди, Сиёсий Кенгаш ҳамда Марказий назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди.

***

Ғиждувон туманидаги “Кулол-Устозода” оилавий корхонаси раҳбари, Ўзбекистон халқ устаси, Бадиий академия академиги Алишер НАРЗУЛЛАЕВ:

O‘zLiDeP таъсис съездининг барча делегатлари қатори менга ҳам биринчилардан бўлиб партияга аъзолик гувоҳномаси топширилган унутилмас лаҳзалар ҳаётимдаги энг қувончли кун бўлиб қолади. Партиямиз дастурида белгиланган вазифаларнинг 15 йил давомида изчил бажариб келинаётгани ушбу сиёсий тузилманинг ташкил этилиши ҳаётий зарурат бўлганини кўрсатади. 

O‘zLiDeP кўмагида ўтган даврда ҳунармандчилик ҳам янги тараққиёт босқичига кўтарилгани, ҳамкасбларимиз меҳнати қадр-қиммат топгани ўз-ўзидан аён.

Уста-кулол сифатида 2003-2004 йиллардаёқ ўз маҳсулотларим кўргазмаси билан Франция, Россия, Люксембург, Афғонис­тон давлатларида бўлиб қайт­ганим, 2014 йил Германияда ташкил этилган кулоллар халқаро фестивалида иштирок этганим қалбимни шу азиз Ватан учун фахр-ифтихор туйғуларига тўлдиради. Фарзандларим ва шогирдларимдан кўнглим тўқ. Уларнинг ҳам келгусида эл-юрт ишончини оқлашига, кулоллар сулоласининг саккизинчи авлоди вакиллари сифатида фаолият олиб боришига аминман.