Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳоким қарори нега бекор қилинди?

Ҳоким қарори нега бекор қилинди?
Адолат ва қонун устуворлиги жамият барқарорлигининг асосий омилидир. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда мустақил суд ҳокимияти ҳал қилувчи аҳамият касб этади. 
 
Суд соҳасидаги ислоҳотлар эса ушбу жараённинг таянч нуқтаси ҳисобланади. Шу боис сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги босқичга кўтарилди. Бугун судларда қонунга риоя этиш ва жисмоний ва юридик шахсларнингҳуқуқларини ҳимоя қилиш олий мезонга айланаётганлигининг гувоҳимиз.
 
Тошкент шаҳар Чилонзор туман маъмурий судига “Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини Тошкент шаҳар ҳокимияти мансабдор шахси томонидан чиқарилган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича шикоят-ариза билан мурожаат қилди. Суд мажлисида ўрганишлар асосида қуйидагилар аниқланди.
 
“Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғини 50 йилдан буён ҳудуддаги 3-тор Ҳайрабод кўчаси, 13-манзилда жойлашган “Оталар чойхонаси” биносидан фойдаланиб келган. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва мулк кадастри хизмати давлат корхонасининг архив ҳужжатларига кўра 995 кв.м. ер майдонида жойлашган бинонинг 555кв.м. қисми “Ҳайрабод” МФЙ номига кадастр ҳужжатлари билан расмийлаштирилган.
 
Бироқ 23.05.2017 йилда Тошкент шаҳар ҳокимининг 630-сонли қарори асосидаушбу бинонининг ҳуқуқий ҳолати аниқланмасдан, ўрнатилган тартибда эгасиз деб топилиб, давлат тасарруфига қабул қилинмасдан қонунга зид равишда “XALOL SUT MAZASI” МЧЖга ажратиб берилган. 
 
Суд қонун талаблари ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, “Ҳайрабод” маҳалла фуқаролар йиғинининг шикоят-аризасини асосли деб ҳисоблади ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг юқорида қайд этилган қарорини ҳақиқий эмас деб топди.