Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади. Маош – 8 000 000 сўм!

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади. Маош – 8 000 000 сўм!

            Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ишга таклиф этади, дея хабар бермоқда “Asr.uz”.

           Номзодларга қўйиладиган талаблар:
– олий маълумот (юридик, социолог, молия ва бошқа ижтимоий соҳалар);
– давлат тилини яхши билиши (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
– меҳнат қонунчилиги доирасида бошқа талаблар.

           Хизмат вазифалари: 

–     стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

–     илмий-амалий тадқиқот ишларида ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича изланишлар олиб бориш, таклифлар киритиш;
– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишнинг инновацион услублар ҳамда усулларини илмий тадқиқ этиш, таклифлар киритиш;
– суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиш амалиётини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
– давлат бошқаруви самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий муаммоларини тадқиқ этиш;
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг стратегик ривожлантириш йўналишларини аниқлашда қатнашиш.

           Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги тўловлар таъминланади:
– ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари);
– 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида).

            Бундан ташқари, адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон мартаба даражалари берилади. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.