Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Ижро юзасидан партиявий мониторинг

Ижро юзасидан партиявий мониторинг
O‘zLiDeP Наманган вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, бошланғич ташкилотлар, маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳамкорликда иш юритиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари ижросини назорат қилиш, жойлардаги муаммоларни бартараф этишга партиявий воситалар билан кўмаклашмоқдалар.
 
– Партиянинг ҳар бир туман ёки шаҳар Кенгаши биттадан инвестиция лойиҳасини назоратга олган, – дейди партия вилоят Кенгаши масъул ходими Мусохон Юсупжонов. – Масалан, Уйчи туманидаги “Турсунмирзо текстил” масъулияти чекланган жамияти ҳам тегишли йўналиш бўйича давлат дастурига киритилган бўлиб, унинг ижроси бўйича изчил мониторинг олиб бориляпти.
– Тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонамизда умумий ҳисобда 1 миллиард сўмдан зиёд маблағ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга сарфланди, – дейди корхона раҳбари Ҳасанбой Маматов. – Тижорат банкидан 250 миллион сўм миқдорида кредит олдик. Маҳаллалардан 80 нафар аёлни ишга жалб этдик. Бўш ўринларга янги ишчиларни қабул қилиш мақсадида туман Бандликка кўмаклашиш марказига эълон ҳам бердик. Бизга ҳуқуқий, ташкилий ва бош­қа жиҳатлардан ёрдам бераётган O‘zLiDePга миннатдорлик билдирамиз.
Комилжон ФАЙЗИЕВ,
 O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот хизмати ходими