Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Икки медаль аниқ эди: Светланада "олтин"

Икки медаль аниқ эди: Светланада Яна олтин. Спортчиларимиз олға юришда давом этмоқда.

Енгил атлетикачи қизлар Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусановалар баландликка сакраш мусобақасида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги каналида маълум қилди.  

— Энг қувонарлиси иккала спортчимиз қолган рақибларидан мутлақ устунлик қилишди ва фақат иккаласи ғолиблик учун кураш олиб борди, –дейди Хушнудбек Худойбердиев таассуротини яшира олмай.  — Гоҳ униси, гоҳ буниси мўлжалдаги баландликни ола бошлади...мириқиб томоша қилдик. 

Якунда омад Светланага кулиб боқди, дейилади хабарда. У 1.96 метр баландликни забт этиб, Осиё ўйинлари рекордини янгилаган.

Шундай қилиб Ўзбекистон 12 та олтин, 17 та кумуш, 16 та бронза медали билан 7-ўринга чиқиб олди!

Телеграмдаги @XXIasrofficia каналимизда тезкор кузатинг.