Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Икки партия сиёсий дебатга киришадими? “XXI asr” минбар бўлишга тайёр!

Икки партия сиёсий дебатга киришадими? “XXI asr” минбар бўлишга тайёр!

Бугун Ўзбекистон ахборот агентлиги расмий сайтида O‘zLiDeP аъзоси, Саид-Абдулазиз Юсуповнинг “Ўзбекистон 24” радиоканали “Постскриптум” лойиҳасига берган интервьюси асносида “ЎзЛиДеП” партияси вакили “Миллий тикланиш” раҳбариятини сиёсий дебатларга тайёр эмасликда айблади” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда Ўзбекистон босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди раҳбари жумладан шундай дейди: Миллий тикланиш” демократик партияси вакилларининг аксарияти сиёсий дебатлар олиб боришга қодир эмас. Муаммо олиб чиқсанг ёки танқид қилсанг партиянинг баъзи вакиллари ғояга қарши ғоя билан курашмасдан, шахсга ўта бошлайдилар”.

Бироз вақт ўтиб, бунга жавобан ЎзА сайтида “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Ахборот хизмати имзоси биланҚўрқоқ олдин мушт кўтарар” ёхуд бир думалаб УзЛиДеП вакилига айланган фонд раҳбариматериали эълон қилинди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари ҳар доим дебатга тайёр, биз Саид-Абдулазиз Юсуповни ЎзЛиДеП партияси позицияси бўйича теледебатга чақирамиз”, – дейилади  мақолада.

“XXI asr” газетаси таҳририяти ва “21asr.uz” сайти жамоаси партиялараро қизғин мунозаралар бошланганини олқишлайди. Шундан келиб чиқиб, теледебат қаторида матбуот йўналишида ҳам мазкур икки партия вакилларининг позицион қарашларини эълон қилишга тайёрлиги – холис минбар вазифасини ўташини маълум қилади.  

Бизни телеграмдаги @XXIasrofficial каналимизда тезкор ва осон кузатиб боринг.