Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Илгари кредит учун олти ой югуриб ҳафсаласи бир бўлаёзган оиланинг иши атиги беш дақиқада битди.Қандай қилиб?

Илгари  кредит учун олти ой югуриб ҳафсаласи бир бўлаёзган оиланинг иши атиги беш дақиқада битди.Қандай қилиб?

Бухоро шаҳридаги Абдурауф Фитрат маҳалласида истиқомат қилувчи Мафтуна Адизова вилоят минитехнологиялар кўргазмасидан замонавий тикув машинаси билан уйига қайтди.

-Тикувчиликка меҳр қўйганман,- дейди у.-Шу касб сир – асрорларини ўрганяпман.Яхши эсимда: онам доимо тикув машинаси харид қиламиз  ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўямиз, дердилар.Банкдан имтиёзли кредит олиш ниятида олти ой югурганлари ҳам кечагидек ёдимда.Қаранг,қанақанги яхши кунлар келди.Бугунги кўргазмада имтиёзли кредит асосида иккита тикув машинаси олдик.Бунинг учун фақат фуқаролик паспортини талаб қилишди, холос.Кредитни расмийлаштириш учун атиги  беш дақиқа вақт кетди.Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланамиз.

Юртимизга нафимиз тегади.Рўзғоримиз ҳам бут бўлади.

Кўргазмада Мафтунага ўхшаган кўплаб ёшларни учратиш мумкин эди.

Айтмоқчи, бунга қадар доимий фаолият юритувчи  вилоят минитехнологиялар кўргазмасининг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтди.Унда сўз олганлар Президентимиз томонидан шу йилнинг 7 март куни қабул қилинган “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун – моҳиятига тўхталдилар.Бундай кўргазмалар эса тадбиркорлик билан оилавий тарзда шуғулланиш ниятида бўлган юртдошларимиз ташвишини енгил қилаяпти.Масалан, биргина Бухоро шаҳрида ўтказилган худди шундай тадбирда 180 оилага тикув машинаси, 42 оилага дурадгорлик жиҳозлари, 160 оилага қандолат маҳсулотлари тайёрлайдиган минитехнологиялар, 30 хонадонга эса музқаймоқ ва яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи ускуналар кредит расмийлаштириш орқали етказиб берилди.Умуман, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ажратилиши режалаштирилган 260 миллиард сўм миқдоридаги ресурсларнинг 189 миллиард сўми ёки 70 фоиздан зиёди ўзлаштирилди.

Доимий тарзда фаолият кўрсатувчи вилоят минитехнологиялар кўргазмасида 50 та таъминотчи ташкилот 400 дан зиёд асбоб – ускуналар билан иштирок этмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев иштирок этди.

Истам ИБРОҲИМОВ