Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Имомлар кимларга қарши курашмоқчи?

Имомлар кимларга қарши курашмоқчи? Имомлар "ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчиларга" қарши курашади.

12 сентябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган масжидлар имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбар ходимлари иштирокида видео-селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Turon24" ахборот агентлигининг хабарига кўра, йиғилишда имомларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам муҳокама қилинган.
Жумладан, Юнусобод туман бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов имомларни Facebook'да фаоллик кўрсатишга чақирган.

"Мен сизларнинг қаторингиздаги оддий имом сифатида гапирмоқчиман. Ижтимоий тармоқ, хоҳлаймизми-йўқми, об-ҳавога таъсир қиляпти. Ижтимоий тармоқда ғаразли фикр билдирувчилар сони, адади саноқли, 10-20 тадан ошмайди. Аммо бизнинг сонимиз 5 мингга етяпти. Нима учун ғараз ниятлилар раҳбаримизни, муфтий ҳазратимизни ёки бирор имомимизни истаганча танқид қилса, бирор-бир имом фикр билдирмайди? 5 мингтамиз-ку ахир! Нимага?", деган Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов.

"5-6 та ғаразгўй ёмон фикр ёзса, нега 200 та имом чиқиб, уларни кўмиб ташламаймиз" дея таъкидлайди имом.Раҳматуллоҳ қорининг айтишича, имомларнинг 90 фоизи ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлса ҳам, унда етарлича фаоллик кўрсатишмайди.

Мавзу юзасидан аудиоёзувни эшитиш учун.

Фото: Muslim.uz