Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

Biz tarmoqlarda:

Индонезиядан хушхабар: Вадимнинг “олтини” ва биз олтинчи!

Индонезиядан хушхабар: Вадимнинг  “олтини” ва биз олтинчи!

Мана буни хушхабар деса бўлади.

Бугун Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳслари ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон вакили эшкак эшиш бўйича олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради ЎзА.

Бу Вадим учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин. Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган.

Хабарда айтилишича, у бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди. Яъни, Вадим Менков Осиё ўйинларининг тўрт карра чемпиони!

Маълумотларга қараганда, эшкак эшувчилар ҳам жуфтликда бронза медалини қўлга киритишган.

1000 метрга каноэда эшкак эшган Нурислом Тўхтасин ўғли ва Серик Мирбеков жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, эшкак эшиш бўйича бугунги 5 та финалда Ўзбекистон вакиллари 4 та медални қўлга киритишди.

Шунингдек, каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда Дилноза Раҳматова/Нилуфар Зокирова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб борди ва кумуш медални қўлга киритди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 49тага етди - 13 олтин, 18 кумуш ва 18 бронза билан Ўзбекистон жамоаси 6-ўринга кўтарилиб олди.