Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ИНСОН ҲАҚИДА ҒАЛАТИ ФАКТЛАР

ИНСОН ҲАҚИДА ҒАЛАТИ ФАКТЛАР

Ҳаёт ва инсон танаси ҳақида сиз билмаган ҳайратланарли ва ғалати фактлар кўп. Дунё ғайриоддий, тушунарсиз ва ҳатто яққол қизиқарли нарсаларга тўла. Баъзилари бизга тасаввурдан ташқаридаги нарсадек туйилади ва уларнинг ҳаммаси чиндек кўринмайди. Сиз уларга ишонмайсиз-а? Қуйидаги фактларни ўқиб кўринг ва билиб олинг.

·         Инсон танаси озиқ-овқатсиз узоққа бориши мумкин, лекин уйқусиз эмас.

·         Инсон миясининг 80 фоизи сувдан иборат ва аслида оғриқни унинг ҳамма жойи ҳис қилмайди.

·         Инсоннинг ўнг ўпкаси чапига қараганда ўзига кўпроқ ҳаво олади.

·         Аёллар терисининг оғирлиги ўртача тахминан 3 кг, эркакларники эса 5 кг атрофида.

·         Эркаклар кўйлагининг тугмаси ўнг томонда, аёлларники эса чап қўл томонда бўлади.

·         Агар киши 8 йил узлуксиз бақирса, 7 ой-у 6 кун керишса, у бир чашка кофе қайнаши учун етарли энергия ишлаб чиқаради.

·         Америка истеъмолчиси ўртача бир йилда етарлича истеъмол қиладиган кофеин битта отни ўлдириши мумкин.

·         Ўртача одам компютерда ёзаётганда ҳаракатнинг 50 фоизидан кўпроғини чап қўли бажаради.

·         Тадқиқотарга кўра, ўнг қўл одам чап қўл одамларга таққосланганда 9 йил узоқроқ яшар экан.

·         Инсон тили унинг танасидаги энг кучли мускул ҳисобанади.

·         Изланишларга кўра, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари асосан душанба куни содир этилади.

·         Инсон танаси билан боғлиқ яна бир ғалати факт шундан иборатки, кўзлардан бирини очиб аксириш – бўлиши мумкин бўлмаган ҳолатдир.

·         Дунёдаги энг узун исмни ўқиб кўришга қизиқасизми? Унда бошланг: Адолф Блеин Чарлес Девид Иерл Фредерик Гералд Ҳуберт Ирвин Жон Кеннес Дойд Мартин Неро Оливер Паул Қуинси Рендолф Шермасн Томас Юнкас Виктор Виллиам Херхес Янсу Зеус Уолфесчлегелстеинҳаусунбер гердорф Синёр.

·         Эркаклар ҳар тонгда газетани биринчи бўлиб ўқишдан бошлаб ҳамма нарсада биринчи бўлишни хоҳлайдилар.

·         Мона Лиса даврида аёлларда қошларни қириб ташлаш мода бўлган экан.    

·         Чақалоқлар тизза қопқоқчаларисиз туғилишади, улар 2-6 йил кейин ривожланади.

·         Инсон 300 га яқин суяк билан туғилади, бироқ танада 206 суяк билан вафот этади.

·         Сигарет чекишда 4 800 кимёвий воситалар қабул қилиниб, улардан 60 тасидан кўпроғи канцероген яъни саратон касалини келтириб чиқарувчи моддалардир.

·         Инсон сочининг ҳақиқий узунлиги узилмасдан 25 фоизгача чўзилиши мумкин.

·         Шунингдек, одам сочи дунёдаги бузилмайдиган предметлардандир. Улар чиримайди лекин ёниши мумкин.

Агар сиз одамлар ёки бошқа предметлар ҳақида ниманидир билиб қолсангиз, шуни эсдан чиқармангки, дунё қизиқарли фактларга бой. Ҳаёт ҳақиқатдан чиройли!!!

Интернет манбалари асосида
Дилдора ТЎЙЧИЕВА
тайёрлади.