Ishbilarmon, mardlik va shijoat sohibi, azmi qat`iy, tadbirkor va hushyor bir kishi ming-minlab tadbirsiz, loqayd kishilardan yaxshidir

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР САФИДАМАН

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР САФИДАМАН

Мамлакатимизга, хусусан кўҳна ва ҳамиша навқирон Бухорога  сайёхлар оқимини кўпайтириш йўлидаги сайъ-ҳаракатлар  келгусида туризм сохасида фаолият   олиб бориш истагида бўлган  биз –талаба –ёшларни ҳам  ушбу  муҳим жараёндан четда қолиб кетмасликка  ундайди. Шу боис, ўзимиздаги  бор билим  ва имкониятимизни ана шу эзгу мақсад йўлида сарфлашга ҳаракат қилиб келаяпмиз. ЎзЛиДеП нинг  “Ёш инновациячи” кўрик–танлови эса ана шу орзу-интилишларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим ахамият касб этади.     

      Танловнинг республика босқичида иштирок этишга муваффақ бўлган бир-биридан иқтидорли тенгдошларим яратган истиқболли лойиҳалар билан танишар эканман, мамлакатимиз келажаги чиндан-да ишочли қўлларда эканлигини аниқ ҳис этдим.  Эътибор, эътироф ва рағбатда  ҳикмат кўп экан. Бугун  бир гурух пешқадам ёш инноваторлар сафидан  ўрин олганим эса хеч муболағасиз мени ўз танлаган соҳамда янги ютуқларни қўлга киритишга даъват этади.   “Онлайн  ва виртуал туризм” деб номланган лойиҳани ишлаб чиқишдан кўзда тутган  мақсадларимдан бири  – Бухоро ҳунармандлари томонидан  ишлаб чиқарилаётган  махсулотларни мавсумий сотишда  мавжуд бўлган  муаммоларни бартараф этишдан иборатдир. Сайёхларнинг Бухоро ҳақидаги маълумотларга  тўлиқ  эга бўлишлари учун  эса шу мақсадда тузиб чиққан  веб-ишланмадан  самарали фойдаланса бўлади. Шунингдек, туристик фирмаларнинг замонавий хизматлари етиб бормаган аҳоли қатламлари (талабалар, кам таъминланган  ва эҳтиёжманд кишилар) айнан шундай хизматлардан баҳраманд этиш масалалари ҳам лойиҳамда ўз аксини топганки, бу борадаги муммоларнинг келгусида  ижобий ҳал этилиши туризм соҳасини ривожлантиришда  пировард натижаларга эришиш имконини бериши турган гап.

Дарвоқе, менинг лойиҳам бўйича  “Интернет –дўкон” ( магазин)  хизматидан ҳам фойдаланса бўлади. Ер юзининг турли бурчакларида истиқомат қиладиган турли миллат вакилларининг қадим Бухорога интилиши, кўҳна ва умрбоқий бу шаҳарни хеч бўлмаганда камида бир марта бориб кўриш истагини кучайтириши аниқ.

Кўрик-танлов баҳонасида вақт ўтган сайин тобора гўзаллашиб ва кўркамлашиб   бораётган Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларни кўздан кечирганимиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази, Турин Политехника университетидаги замонавий техника ва технология воситалари маркази каби инновацион марказлар фаолияти билан ҳам танишганимиз, Турин политехника университетида ташкил этилган замонавий техника ва технология воситаларига гувоҳ бўлганимиз, айниқса Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумида  мамлакатмизнинг кўзга кўринган олимлари, Ўзбекистон Фанлар академияси академиклари билан учрашувда иштирок этганимиз хотирамизда бир умрга мухрланиб қолади.

Эьтиборлиси, келгусида “Инновацион ғоялар банкини” юритишнинг режалаштирилганлиги фаолиятимизни янада ривожлантиришда мухим омил бўлиб хизмат қилади. Яьни ёш инновациячилар кўрик-танловларининг ғолиблари сифатида уларнинг шундан кейинги фаолиятлари тегишли ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ва истиқболли лойиҳа ишланмаларнинг кундалик хаётга тадбиқ этилиши таьминланади.

 

Мирзо Улуғбек БАФОЕВ,

Бухоро Туризм коллежи 2- босқич талабаси,

“Ёш инновациячи” кўрик-танлови республика босқичининг

 “Туризмни ривожлантириш” йўналиши бўйича 1 ўрин соҳиби